Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди

Қатарда футбол бўйича U23 Осиё кубоги ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кумуш медалларга сазовор бўлди. Ҳамюртларимиз финалда Японияга қарши мардонавор баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 90+1-дақиқада Ямада томонидан киритилди.

Умарали Раҳмоналиев эса айнан ўша голдан сўнг пенальтидан унумли фойдала олмади.

Шундай бўлса ҳам, йигитларимиз финал босқичигача етиб келиб, жамоамиз ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди. Биз Сизлар билан фахрланамиз, юртимизнинг мард ўғлонлари!

Футбол бўйича U23 Осиё кубоги, финал

Япония 1 - 0 Ўзбекистон

Гол: Ямада 90+1

Киритилди: 22:45 03.05.2024. Ўқилди: 1712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!