Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден тасодифан Осиё иттифоқчиларини ксенофобияда айблади

Байден тасодифан Осиё иттифоқчиларини ксенофобияда айблади

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Япония ва Ҳиндистон, шунингдек, Россия ва Хитой каби мамлакатларнинг иқтисодий муаммолари уларнинг ксенофобияси ва муҳожирларни қабул қилишни истамаслиги билан боғлиқ. Қўшма Штатлар, аксинча, муҳожирларни доимо кутиб олган ва бу унинг иқтисодий фаровонлигини таъминлаган.

Маблағ йиғиш маросимида сўзга чиққан Байден қисман шундай деди: «Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Нима учун Хитой жиддий иқтисодий турғунликни бошдан кечирмоқда? Нима учун Япония муаммога дуч келди? Нима учун Ҳиндистон? Чунки улар ксенофоблар. Улар муҳожирларни хоҳламайдилар».

Япония Қўшма Штатларнинг Узоқ Шарқий Осиёдаги асосий иттифоқчиси ҳисобланади, Ҳиндистон эса Вашингтоннинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги асосий ҳамкорларидан биридир. Бу давлатлар Байденнинг баёнотига ҳозирча изоҳ беришмаган.

Киритилди: 21:54 03.05.2024. Ўқилди: 1365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!