Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат расмийлари Исроилни дипломатик муносабатларни узгани ҳақида расман хабардор қилганини маълум қилди.
Бу ҳақда бошқарма Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берган.
“Колумбия Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, кеча Исроилнинг Колумбиядаги элчисига оғзаки нота топширилган”, — дейилади баёнотда.
Аниқлик киритилишича, икки давлатнинг Тель-Авив ва Боготадаги консулликлари иши давом этади.