Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Савдо айланмаси қанча эди?

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди.  Савдо айланмаси қанча эди?

Туркия икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 9,5 миллиард долларга етганига қарамай, Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда жума намози якунида журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

Аввалроқ Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо алоқаларини бутунлай тўхтатганини маълум қилганди.

– Икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 9,5 миллиард долларни ташкил этди. Шунга қарамай, Туркия бу эшикни ёпди”, деди Туркия раҳбари.

Президент Эрдоған, шунингдек, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг Ғазо билан боғлиқ ҳаракатлари Туркия ва Исроил ўртасида юзага келаётган яқинлашишнинг олдини олганини таъкидлади. Хусусан, у 7-октабр воқеаларидан сал олдин Ню-Ёркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган Исроил бош вазири билан музокараларини эслади. Унинг сўзларига кўра, «бу учрашув бирон бир сабабга кўра бўлиб ўтди».

«Аммо Нетаняху шафқатсиз ва афсуски, у болалар, аёллар ва қарияларга нисбатан бу шафқатсизлигини кўрсатди», деди у.

Киритилди: 22:34 03.05.2024. Ўқилди: 2167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!