Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тошкент вилоятида божхоначилар салкам 95 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасини ноқонуний муомаладан олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қибрай туманидаги дала майдонидаги дарахтлар орасига 4 дона хўжалик қопи яшириб кетилгани аниқланган. Қоплар ичида 109 дона ўрам бўлиб, ўрамлардаги модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, салкам 95 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланди.

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Гиёҳвандлик воситаларини олиб кетишга келадиган шахсларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳудуд бир неча кун давомида узлуксиз кузатув остига олинди. Орадан 8 кун ўтиб, наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки нафар фуқаро ҳам тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди. Тергов ҳаракатлари давомида эса бу моддаларни яшириб кетилган жойдан олиб кетиш ҳақида топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланди. У муқаддам бензин контрабандаси билан шуғуллангани боис жиноий жавобгарликка тортилган.

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Қўмита маълумотларига кўра, 95 кило гашиш салкам 700 мингта доза дегани. Яъни бу миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қора бозорга чиқарилганида, юз минглаб инсонлар ҳаёти ва тақдирига жиддий хавф солиши мумкин эди. Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозордаги қиймати охирги истеъмолчига етиб боргунига қадар 10 миллион АҚШ долларидан ошиши мумкин эди.

Киритилди: 23:30 25.09.2026. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!