Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятида Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. (муқаддам судланган) 2 нафар фуқарони Корея давлатига юбориши эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Р. фуқарони Корея давлатидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиши ва виза олиб беришини ваъда қилиб, 11 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. (муқаддам судланган) 2 нафар фуқарони Канада ва Корея давлатларига кетишлари учун ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига жами 4 945 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:03 05.07.2026. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!