Жорий йилнинг 08-август куни соат 18:50 Тошкент вилояти ИИББ 102 хизматига Олмалиқ шаҳари “Эҳтиром” кўчасида жанжал бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шу заҳоти шаҳар ИИБ Тезкор тергов гуруҳи ҳодиса жойга етиб борганлар. Аниқланишича, Жиззах вилоятида яшовчи 48 ёшли фуқаро Ойбек, Олмалиқ шаҳрига ишлаш мақсадида келган. (Исмлар ўзгартирилган)
У шаҳар ҳудудида бундан 13 йил аввал ажрашган, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Зиёдани, иккинчи турмуши 57 ёшли Аброр билан бирга кўриб қолиб, рашк ортидан жанжаллашган ва пичоқ олиб, Аброрнинг қорин қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда фуқаро 1966-й.т Аброр, олган жароҳатлари билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасида вафот этган.
Ойбек ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.