Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида 51 ёшли аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ис газидан заҳарланиш оқибатида ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига 23 январь куни Зарбулоқ маҳалласида яшаган, 1974 йилда туғилган Д.Х. (аёл) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, аёл тунда газ плитасига сув тўла идишни қўйган, аммо бироздан сўнг ўзи ухлаб қолган. Идишдаги сув қайнаб тугаган бўлса ҳам, газ ёнишда давом этган.

Аёлнинг эри уйғониб кетгач, газни ўчирган, унда ҳам заҳарланиш аломатлари бўлган ва шифохонага ётқизилган, дейилади хабарда.

Экспертизага кўра, марҳуманинг ўлими ўткир ис газидан заҳарланишдан юзага келган ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этгани кўрсатилган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура томонидан тақдим этилган ахборотда.

Киритилди: 16:02 24.01.2025. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!