Тошкент вилоятида филиал комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдлар давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди .
Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги “Хўжакент” МФЙда жойлашган “К. Г.” номли дала ҳовлида лойиҳа-техника ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 3 миллиард 43 миллион сўмлик зарар аниқланди.
Яна бир ноқонуний ҳолат Оҳангарон туманидаги “Илғор” МФЙда жойлашган, фуқаро Х. Ш. га қарашли уйда табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техника ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, тижорат мақсадида новвойхона ташкил этгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 395 миллион 900 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Юқоридаги ноқонуний ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.