Тошкент вилоятида 100 гектар майдонга йирик гольф мажмуаси қурилади.
Зойир Мирзаев ушбу масала юзасидан “The Mines Resort and Golf Club” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Мажмуа Бўстонлиқ, Паркент ёки Оҳангарон туманларидан бирида қурилиши мумкин.
Шунингдек, делегация табиий шакар ва вегетериан маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.