Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 1,5 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилди

A A A
Тошкент вилоятида 1,5 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилди

Айни пайтда Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт экиш мавсуми давом этмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт экиш мавсуми давом этмоқда.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бош прокуратура билан ҳамкорликда Зангиота туманидаги “Қуёшли” маҳалласида 1,2 гектар майдонда 1,5 минг туп мевали дарахтлар, шу жумладан, олма, шафтоли ва гилос кўчатлари экилди.

Тадбирда Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев, Экология вазирлиги, Бош прокуратура ва Тошкент вилояти Экология бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Эътиборлиси, экилган дарахтлар учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган.

Маълумот учун, “Яшил Макон” лойиҳаси доирасида 1 минг 200 гектардан ортиқ кўкаламзорлаштириш боғлари ва истироҳат боғлари, 1 миллион гектардан ортиқ яшил майдонлар ва йўлаклар барпо этилди. Жорий баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Киритилди: 15:07 01.04.2024. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!