Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилояти прокуратураси Бўка туманидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Тошкент вилояти прокуратураси Бўка туманидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Бўка тумани ИИБ томонидан терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида икки нафар тезкор ходим қамоққа олинган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишингизни сўраб қоламиз.

Киритилди: 12:42 07.06.2023. Ўқилди: 2826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!