Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Ж. Бекобод шаҳри, 14-даҳасидаги хонадонида умумий баҳоси 154,8 млн сўмлик акциз маркасиз 6 700 қути тамаки ва 236 қути электрон тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. ва бошқалар фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.