Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент туманида ёнғин содир бўлди

Тошкент туманида ёнғин содир бўлди

Бугун, 4 июль соат 02:42 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Сағбон” МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган уйлаларнинг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:10 да ўраб олинган ва соат 04:05 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 140 кв.м майдонда шифти, томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.

Ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Киритилди: 09:45 04.07.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!