Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида XVI “Ипак йўли” солиқ форуми бўлиб ўтмоқда

A A A
Тошкент шаҳрида XVI “Ипак йўли” солиқ форуми бўлиб ўтмоқда

Ташкилотчилар – Халқаро солиқ ва инвестиция маркази (International Tax and Investment Center – ITIC), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси.

XVI “Ипак йўли” солиқ форумида Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Арманистон, Хитой, Тожикистон, Туркия ва Япония каби давлатлардан келган 60 га яқин молия ва солиқ идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг асосий мақсади – Евроосиё мамлакатлари солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш, солиқ ва молия соҳасидаги долзарб масалаларнинг халқаро ечимлари юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, минтақа давлатлари солиқ маъмуриятчилигини илғор жаҳон стандартларига мослаштириш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича умумий келишув (консенсус)га эришиш.

Киритилди: 10:29 29.02.2024. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!