Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон табиатига хос бўлмаган тошбақа тури аниқланди

A A A
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон табиатига хос бўлмаган тошбақа тури аниқланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон табиатига хос бўлмаган тошбақа тури аниқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати.

Маълумотларга кўра, Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси дея аталадиган бу тур 30 га яқин мамлакатда қайд этилган бўлиб, шу вақтгача  республикамиз ҳудудида фақат уй шароитида учраган.

Бироқ 2019 йилнинг кузида балиқчилар томонидан Бўрижар каналида Қизилқулоқ ботқоқ тошбақасининг 4 та индивиди учраши ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу ҳудудда олиб борилган бир неча тадқиқотлар натижасида 2020 йилда қишлаган индивид топилган.

"Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг иқлим хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Қизилқулоқ ботқоқ тошбақаси мамлакатимиз сув ҳавзаларида осон қишлаши, кўпайиши ва кенг тарқалиши мумкин", дейилади хабарда.

Киритилди: 23:36 20.06.2020. Ўқилди: 3589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!