Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:48 16.04.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!