Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида шифокор рецептисиз кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган дорихоналар фош этилди

Тошкент шаҳрида шифокор рецептисиз кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган дорихоналар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “B.P.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Н.Н. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 10 қути “Омнадрен 250” номли дори воситасини фуқаро М.Қ.га 2,8 миллион сўмга шифокор рецептисиз сотган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.P.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ю.А. томонидан таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 500 дона “Бензонал” дори воситаси шифокор рецептисиз сотилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:21 12.11.2025. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!