Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади

Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси статистикасига кўра, бу 2025 йил учун ҳозирча рекорд ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида ота ҳали 1 ёшга тўлмаган фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар таъминоти учун алиментни олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Kun.uz ’га Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, МИБнинг Яшнобод туман бўлимига мазкур ишнинг ижро ҳужжати келиб тушган. Давлат ижрочиларнинг ота билан суҳбатлари натижасида у ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган фарзанди учун вояга етгунга қадар алиментни тўлаш ниятини билдирган.

Шундан сўнг алимент пуллари отага ҳисоблаб берилган. Фарзанд таъминоти учун 18 ёшга тўлгунча берилиши керак бўлган сумма эса 1 млрд 780 млн сўмни ташкил қилган. Эркак бу суммани олдиндан тўлаб бергани сабабли ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Киритилди: 15:40 09.04.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!