Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

A A A
Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

30 март куни Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди.

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Маълумот учун, MUSIAD мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси бўлиб, қонун ва ҳуқуқ, адолат ва тенглик, тинчлик ва хавфсизлик, фаровонлик ва бахт-саодат таъминланган, тарих ва жамиятнинг бир қисмига айланган маҳаллий ва умуминсоний қадриятларни эъзозловчи, ўз ичида якдил, минтақасидаги иқтисодий ва сиёсий майдонга таъсир кўрсата олувчи, дунёда ҳурматга сазовор бўлган Туркияни орзу қилиб йўлга чиққан илғор ишбилармонлар томонидан 1990 йил 9 майда ташкил этилган. 2022 йил 21 сентябрда ўзбек ва турк ишбилармонлари томонидан ҳамкорликда очилган MUSIAD'нинг Ўзбекистондаги шўбаси — икки давлат орасидаги тижорий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларни илгари суриб келмоқда.

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тадбир аввалида барча мўъмин-мусулмонлар, рўзадорлар ҳақига дуо ўқилди. Тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши ва бошқа эзгу тилаклар тиланди.

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тадбирда нутқ сўзлаган MUSIADнинг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Сердар Келебек ўзаро ҳамкорлик анча самарали давом этаётганлиги ва бундан мамнун эканлигини билдирди. У ўз навбатида MUSIAD ва Ўзбекистоннинг ўзаро манфаатлари муштарак эканлиги ва бу муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

“2022 йилда MUSIAD филиалини очдик. Биринчи мақсадимиз Туркия-Ўзбекистон ишбилармонларининг қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш эди. Бутун жамоам ва мен бу мақсад йўлида ҳеч қандай ён бермаган ҳолда ишимизни давом эттирамиз. MUSIAD 2022-2023 йилларда Ўзбекистон бўйлаб 15 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлади. Бу йилда ушбу рақамни 20 мингга етказмоқчимиз. Чунки сармояларимиз давом этмоқда. Биз аъзоларимиз сонини икки баробарга ошириш орқали 2 миллиард долларни мақсад қилганмиз», деди Сердар Келебек.

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

MUSIAD раис ўринбосари Давут Алтунбаш эса ташкилотнинг Ўзбекистонга боғлиқ режалари катта эканлигини айтиб ўтди.

“Ўзбекистон-Туркия муносабатларига келсак, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 3 миллиард долларни ташкил этади. Лекин бизнинг фикримизча, бу икки қардош давлат ўртасидаги савдо ҳажмини янада ошириш лозим. Мақсадимиз тижорий ҳамкорликни янада ошириш", деди Давут Алтунбаш.

Тошкент шаҳрида MUSIAD ташкилоти томонидан ифторлик дастурхони ёзилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар эса аввало Ўзбекистонда сўнгги олти йилда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади.

"Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев бошқарувида жуда катта ижобий ўзгаришларга юз тутди. Янги Ўзбекистонни қуриш мақсадида дадил қадам ташлади ва ниятига эришмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасидаги дўстлик ришталари ҳам тобора мустаҳкамланиб бормоқда", деди Бекар.

Олган Бекар, шунингдек, MUSIAD Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган қисқа вақт ичида ўзаро савдо-сотиқни жадаллаштириш ва ривожлантириш бўйича муҳим қадамлар ташлаганини қайд этди.

Дастур сўнгида MUSIAD Ўзбекистон бўлими томонидан унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаган муассасалар ва инсонларга ташаккурнома топширилди.

Киритилди: 13:00 31.03.2024. Ўқилди: 2347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!