Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Тошкент шаҳрида ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.B” МЧЖ масъул шахслари Шайхонтоҳур тумани, “Белтепа” МФЙ ҳудудидаги бинода умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 3,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:41 23.07.2026. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!