Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Маълум қиламизки, Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган “IN-FIN-STROY-INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган.

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09-00дан 21-00га қадар иш олиб бормоқда.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти терговни ҳар томонлама тўлиқ амалга ошириш учун "IN-FIN-STROY-INVEST" ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга мурожаат қилишларини сўрайди,- дейилади хабарда.

Киритилди: 14:26 27.05.2025. Ўқилди: 1928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!