Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида 156 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳрида 156 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Олмазор тумани “Тошкент халқ айланма йўли” кўчасида фуқаро А.Ю.нинг бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси юкхонасига ортилган ем маҳсулоти остига яширилган умумий баҳоси 156 млн сўмлик 1 200 қути “Mad fatality” номли тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!