Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент шаҳри Ўзбекистон пойтахти бўлганига 93 йил тўлди

Тошкент шаҳри Ўзбекистон пойтахти бўлганига 93 йил тўлди

Тошкент шаҳри пойтахт мақомига эга бўлганига 93 йил бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

1930-йилнинг 17-август куни ЎзССР Марказий ижроия қўмитасининг 155-сонли қарори билан Ўзбекистон пойтахти Самарқанд шаҳридан Тошкентга кўчирилди.

Ўтган 93 йил давомида Тошкентда кенг кўламли ислоҳотлар рўй бериб, улар меъморий-инфратузилмавий ўзгаришлар билан чекланиб қолмади.

Хусусан, майдони эса қарийиб 2 баробадан зиёдга ортиб 44 минг гектарга етди, аҳолиси эса қарийиб 350 минг кишидан 3 млнга етди.

Бугунги кунда Тошкент нафақат мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази, пойтахти, балки Марказий Осиёдаги энг юқори суръатларда ривожланиб бораётган йирик шаҳардир.

Шу йиллар давомида пойтахтимиз тинчлик шаҳри, дўстлик шаҳри, нон шаҳри, Ислом маданияти пойтахти деган юксак эътирофларга эришди. 2200 йиллик шонли тарихини нишонланди.

Айни пайтда Тошкентда 212 та йирик саноат корхоналари, 8150 та қўшма корхоналар, 11 242 та кичик саноат корхоналари ҳамда 82 951 та кичик бизнес субектлари фаолият юритмоқда. Пойтахтимизнинг саноатининг республикадаги улуши 54,7 фоиз, хизматлар соҳасидаги улуши эса 40,3 фоизни ташкил этмоқда. Бугунгача ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредит маблағлари 385,4 млн доллар бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 270,5 млн долларни ташкил этмоқда.

Келажакка ҳам мақсадларимиз катта. Хусусан, 2030-йилга қадар пойтахтимизни ривожлантириш борасида белгиланган устивор вазифалар ижроси натижасида ялпи ҳудудий маҳсулотни ҳозирги 178,9 трлн сўмдан 500 трлн сўмга етказиш, товар ва хизматлар экспортини 4000 млн АҚШ долларидан 7 500 млн АҚШ долларгача ошириш, барча соҳаларни ҳамда шаҳар инфратузилмасини тубдан янгилаш ва ривожлантириш орқали аҳоли турмуш сифати ҳамда фаровонлигини бир неча баробарга юксалтириш кўзда тутилган.

Киритилди: 22:02 19.08.2023. Ўқилди: 5773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!