Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар В.С., А.К., И.А. ва бошқалар фуқаро А.И.га хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган жами 800 дона “Velo” ва “Suprime” номли тамаки маҳсулотларини 4 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.