Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган В.К. фуқаро Б.С.га 119 дона елим идишга қуйилган жами 380 литр суюқликни этил спирти сифатида 39,9 млн сўм ва 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган рангсиз ўткир ҳидли суюқлик таркиби техник метанол ва этил спирти қоришмасидан иборат эканлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.