Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

"Хавфсиз ва соғлом пойтахт" комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлари давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.


Жорий йилнинг 17 январь куни соат 01:40 ларда Чилонзор туманида хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан Малибу русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида йўловчиси 1985 йилда туғилган К.Х. ўз хатти-ҳаракатлари ва гап сўзидан ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган, холислар иштирокида йўловчининг ён атрофи кўздан кечирилганда, ёнидан яшил рангли, ўткир ҳидли, ўцимон гиёҳвандлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб туман ИИО ФМБга аниқланган модда ҳамда фуқаро топширилди.

Киритилди: 18:28 17.01.2025. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!