Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида, судья Бахром Бердиевнинг раислигида ўтган очиқ суд мажлисида, Тошкент Санъат ва маданият институти талабасига тан жароҳат етказган 19 ёшли абитуриентга ҳукм ўқилди.
Абитуриент Тошкент Санъат ва маданият институтида таълим олувчи ўзоро таниши билан бирга ўқувчи курсдоши ўзаро уришиб қолишганидан хабар топади. Жабрланувчи талаба билан ўзоро гап талашиб, бир-бири билан жанжал қилиш мақсадида институт ҳудудидан чиқиб кетиш жараёнида, қасддан талабининг ортидан боради. Ўзаро гап талашиб қолган вақтида абитуриент жабрланувчи талабанинг қўлларини ушлаган холда, қучоқлаб кўтариб, унинг бош қисми билан ерга уриб тан жароҳати етказган.
Абитуриент Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Судья томонидан ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақли экани тушунтирилди.