Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланувчи поездлар бир ой “жанубий” вокзалдан ҳаракатланади

A A A
“Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланувчи поездлар бир ой “жанубий” вокзалдан ҳаракатланади

Жорий йилнинг 15 сентябрдан 15 октябргача “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланиб келаётган аксарият поездлар қатнови “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалидан амалга оширилади.
Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти мутахассислари “Тошкент-Жанубий” вокзалида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълумот беришди.

Жумладан, “Олмаота – Тошкент – Олмаота”, “Тошкент – Новосибирск – Тошкент”, “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда “Тошкент – Хожикент – Тошкент” шаҳарлараро поездларидан ташқари, бугунги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар, жорий йил 15 сентябрдан 15 октябргача “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.

Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ” (Тошкент – Бухоро Тошкент), “Насаф” (Тошкент – Қарши Тошкент), “Ўзбекистон” (Тошкент – Андижон Тошкент), ҳамда халқаро йўналишлардаги “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Душанбе – Тошкент Душанбе” йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

“Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда 3 Та бир босқичли назорат ўтиш пунктлари доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки янглишиб “Тошкент-Шимолий” вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатновлари йўлга қўйилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзали орқали 6 Та юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди, бундан ташқари Тошкент Андижон Тошкент йўналишида – 2 Та “Ўзбекистон”, Тошкент Бухоро Тошкент йўналишида – 2 Та “Шарқ” ҳамда Тошкент Қарши Тошкент йўналишида 2 Та “Насаф” тезюрар поездлари ҳар куни қатновини амалга оширади. Шунингдек, Тошкент – Волгоград – Тошкент, Душанбе Тошкент Душанбе йўловчи поездлари ҳам айнан “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан ҳаракатланади. Албатта, бу поездлар ҳаракатланганда “Ҳамза” стансиясидан “Тўқимачи” стансияси орқали Ангрен йўналишига, ёки ушбу йўналишдан “Ҳамза” стансиясига борадиган юк поездлари тўхтаб турар эди. Реконструкция ишлари амалга оширилганидан кейин, мазкур ҳудуддаги темир йўлда поездларни ўтказувчанлиги яна-да ортади ва юк поездларининг тўхтовсиз ҳаракатланишига имконият яратилади.

Киритилди: 13:41 12.09.2023. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!