Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Эроннинг 400 кило 60% бойитилган урани қаердалигини билмаймиз” – АҚШ расмийлари

“Эроннинг 400 кило 60% бойитилган урани қаердалигини билмаймиз” – АҚШ расмийлари

Исроил ва АҚШ томонидан Эрон ядровий объектларига йўналтирилган зарбалардан олдин, Эрон ўзининг энг хавфли ядровий материалини номаълум жойга кўчирган. Гап 400 кг 60% бойитилган ураний ҳақида кетмоқда — бу миқдор 10 та ядровий бомба тайёрлашга етади.

Бу материал ҳозир қаерда экани номаълум. IAEA (Халқаро атом энергияси агентлиги) ҳам расмий текширув ўтказа олмаяпти. Бу даражадаги уран атиги бир неча кун ичида 90% га бойитилса, у ядровий қуролга айланиши мумкин. Эроннинг уни яшириб қўйиши глобал хавфсизлик учун жиддий таҳдид сифатида баҳоланмоқда.

АҚШ разведкаси бу материални топишга уринмоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ. Ядро хавфсизлиги тарихида илк бор — стратегик даражадаги бойитилган урани глобал назоратдан бутунлай чиқиб кетди.

Киритилди: 21:05 24.06.2025. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!