Зеленский ўзини энг зўр эмас, балки ҳозир Украинани бошқара оладиган энг тажрибали одам деб ҳисоблашини айтди. Украина президенти бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Sky News журналисти Зеленскийдан уруш давом этаётгани ва унинг АҚШ президенти билан муносабатлари "яхши эмаслигини" ҳисобга олиб, ҳокимиятни бошқа раҳбарга топшириш ҳақида ўйлаганлиги сўради.
"Мен бунга ҳар доим тайёрман, лекин бу оғир синовдан қандай ўтганимизни ҳисобга олиб, халқимга, ўзим севган ва ҳурмат қиладиган одамларга хиёнат этишга тайёр эмасман. Уруш давом этмоқда ва менинг буюк бурчим бу урушдан ўз ватаним билан бирга чиқишдир. Агар халқим “бошқа раҳбар керак” деб ҳисобласа, мени эътироз билдиришга ҳаққим йўқ. Мен чарчадим, бу ҳақиқат, чунки мамлакат жанг қилмоқда. Бундан ҳам кўпроқ чарчаган одамлар бор", — деди Зеленский.
Журналист ундан "Зеленский Украина билан урушда қатнашиш учун энг яхши номзодми?", деб сўради.
"Мен энг тажрибалиман, балки энг зўр эмас. Ҳар доим сиздан яхшироқ одамлар бўлади. Мураккаб вазиятларда мен ҳар куни раҳбарлар билан 20 та музокара ўтказдим. Буларнинг барчасига эришиш керак, биз нафақат келишув, балки натижа ҳам келтиришимиз керак", — дея фикр билдирди Зеленский.