Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент – Лахор – Тошкент йўналиши рейслари бекор қилинда

Тошкент – Лахор – Тошкент йўналиши рейслари бекор қилинда

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги чегара ҳудудларида юзага келган беқарор вазият туфайли, фақат 2025 йил 8–9 май кунлари HY461/462 рейслари (Тошкент – Лахор – Тошкент йўналиши) мажбурий бекор қилинади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар берди.

Бекор қилинган рейс йўловчилари чипта нархини қайтариб олиш ёки жаримасиз тарзда бошқа саналарга қайта бронь қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Авиакомпания вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва қабул қилинадиган қарорлар ҳақида қўшимча маълумот беради. Янгиликларимизни кузатиб боринг!

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз”, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:02 08.05.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!