Пойтахтимиз 2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди.
Режага кўра, мусобақа 20-28 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси ўтказилиб, унда Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланганди.