«Реал Сосьедад» ЦСКАдан Аббосбек Файзуллаевга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда «Metaratings» хабар бермоқда. Аввалроқ, «Монако» 21 ёшли ярим ҳимоячи учун тахминан 15 миллион евро таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Файзуллаевнинг ЦСКА билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи РПЛда 15 ўйин ўтказиб, 2 гол ва 3 голга ассистентлик қилди.
«Transfermarkt» Файзуллаевнинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.