Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент инвестиция форумида 87 миллиард долларлик лойиҳалар тақдим этилади

Тошкент инвестиция форумида 87 миллиард долларлик лойиҳалар тақдим этилади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон дунё инвесторларига умумий қиймати 75 миллиард евро (қарийб 87 миллиард доллар) бўлган лойиҳалар пакетини тақдим этади.

Форумда 102 мамлакатдан 3400 нафардан ортиқ меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида йирик халқаро банклар, инвестиция фондлари, молиявий институтлар ҳамда трансмиллий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари бор.

Тадбир мамлакат иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро бизнес ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдон сифатида баҳоланмоқда.

Форум доирасида энергетика, саноат, инфратузилма, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа стратегик соҳалардаги истиқболли лойиҳалар тақдим қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 17:34. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!