Тошкент ҳарбий округи ҳарбий психологлари Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида юзага келган табиий офат оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан ижтимоий-психологик тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқдалар.
Ушбу олиб борилаётган психологик тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, табиий офат оқибатида жабрланган фуқаролар орасида ваҳима ва тушкунлик ҳолатларини бартараф қилиш, уларга психологик ёрдам кўрсатиш, аҳоли ўртасида асоссиз ва салбий ахборотлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришдан иборат.
Машғулотлар давомида фуқаролар билан психологик тренинг, машқ ва мотивацион тадбирлар олиб борилди.
Тошкент ҳарбий округи психологлари табиий офат натижасида жабрланган аҳолига психологик ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати