Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади, унинг фаолиятини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мувофиқлаштиради.

Қабул параметрлари ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади. Ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Институт тузилмасида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда “Геоахборот тизимлари” маркази ва лабораторияси ташкил этилади.

Шунингдек, “Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари” ўқув-илмий маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Институтга хориждан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларга Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида ажратилади.

Киритилди: 09:50 13.05.2021. Ўқилди: 5157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!