Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент – Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатгача чекланди

Тошкент – Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатгача чекланди

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори тезлиги 80 км/соатгача туширилади. Бу бўйича 2 февраль куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишили қарори қабул қилинди.

2025 йилда вилоятдаги D 012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 19−74 км оралиғида белгиланган тезликка амал қилинмагани оқибатида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, 15 киши вафот этган ва 50 киши тан жароҳати олган.

ЙТҲларнинг олдини олиш, фуқаролар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун аҳоли яшаш ҳудудидан ташқари қисмида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини камайтириш 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (80 км/соат) йўл белгиларини ўрнатиш зарурати юзага келаётгани қайд этилди.

Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6 та аҳоли яшаш жойидан ташқари қисмида ҳаракат тезлигини 100 км/соатдан 80 км/соатгача камайтириш таклифи маъқулланди.

Гап Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманлари ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 19−20 км, 44−45 км, 49−50 км, 61−62 км, 64−65 км ҳамда 71−74 км оралиғидаги қисмлари ҳақида бормоқда. Қуйида рўйхати келтирилган:

avtomobil yo‘llari, chorvoq, tezlik, toshkent-chorvoq, avtomobillar

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!