Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Қатновлар 28 декабридан бошланади.

Янги йил муносабати билан 28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Қатновлар «Uzautotrans service» корхонаси томонидан Yutong автобусларида 2024 йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар амалга оширилади.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди.

Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 12:00 ва 18:00 ҳаракатланади.

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Киритилди: 04:40 27.12.2024. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!