Қозоғистонда ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпанияси самолёти командири Грознийга қўнишга уринишлардан сўнг бошқа аеропортларга йўналтирилган, аммо у Актауга учишни маъқул кўрган, дея таъкидламоқда Росавиация раҳбари Дмитрий Ядров, унинг сўзларини идора расмий вакили келтирмоқда.
Ядровнинг айтишича, АЗАЛ самолёти об-ҳаво шароити (500 метр баландликда кўринишни ёмонлаштирган туман) ва Украинанинг "террористик ҳужумлари" туфайли жорий этилган "Гилам" режаси сабабли Грознийга қўна олмаган. "Ўша пайтда Украина жанговар дронлари Грозний ва Владикавказ шаҳарларидаги фуқаролик инфратузилмасига террористик ҳужумлар уюштирган эди. Шу муносабат билан Грозний аеропорти ҳудудида барча ҳаво кемаларининг кўрсатилган ҳудуддан зудлик билан чиқиб кетишини талаб қилувчи "Гилам" режими жорий этилган," - деди Росавиация раҳбари.
Унинг таъкидлашича, аеропорт ҳудудида ҳам қалин туман бўлган. Учувчилар самолётни Грознийга икки марта қўндиришга уринганлар, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганлар.
"Биргаликда тергов қилиниши керак бўлган турли ҳолатлар кўп. Биз ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда бу ишга тўлиқ тайёрмиз," - дея хулоса қилди Росавиация раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Росавиация" Актаудаги авиаҳалокат сабабларини изоҳлар экан, самолёт ҳавода қушлар билан тўқнашиб кетгани, шундан сўнг командир Актауга қўнишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.
Унинг таъкидлашича, аеропорт ҳудудида ҳам қалин туман бўлган. Учувчилар самолётни Грознийга икки марта қўндиришга уринганлар, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганлар.