Қурилиш вазирлиги президент қарори лойиҳасини тайёрлади.
Тошкент архитектура-қурилиш институтини Тошкент архитектура-қурилиш университети деб қайта номлаш кўзда тутилган.
Университетни трансформация қилиш орқали жаҳондаги нуфузли университетларнинг (ТОП-1000) илғор маъмурий, таълим ва илмий-тадқиқот тизимларини жорий этиш режалаштирилган.
Университетнинг моддий-техник базаси (8 000 талабага мўлжалланган ўқув бинолари, талаба-ёшлар маркази, фаоллар зали, кутубхона, маъмурият) замонавий лойиҳалар асосида қурилади.