Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент аэропортида уч аёлни Россияга фоҳишаликка олиб кетаётган аёл қўлга олинди

Тошкент аэропортида уч аёлни Россияга фоҳишаликка олиб кетаётган аёл қўлга олинди

Навоий вилоятида 3 нафар аёлни фаҳш мақсадларда чет давлатга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи 32 ёшли аёл моддий-ижтимоий аҳволи оғир бўлган 47, 36 ва 31 ёшли уч нафар аёлга уларни Россияга ишга жўнатишни ваъда қилган. Шунингдек, жўнаб кетиш харажатларини тўлиқ ўзи қоплашини айтиб, уларнинг ишончига кирган.

Қайд этилишича, аслида у россиялик Аня исмли қиз билан келишиб, аёлларни фаҳш мақсадларида сотишни кўзлаган. Унга ҳар бир аёл учун 400 рубль ваъда қилинган.

Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент халқаро аэропортида алдов қурбонига айланган аёллар тўхтатиб қолинган. Гумонланувчи эса далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:33. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!