▪️ Тоқаев ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадини белгилаб берди.
15 йил давомида Анқара Қозоғистонга 4,35 миллиард доллар, Остона эса Туркияга 1,13 миллиард доллар сармоя киритган.
▪️Транскаспий йўлагини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Каспий денгизидаги логистика бўйича навбатдаги йиғилишни Илҳом Алиев иштирокида Актауда ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Учрашув якунлари бўйича соғлиқни сақлаш, ветеринария, озиқ-овқат саноати, маданият, туризм, стандартлаштириш ва ижтимоий соҳаларда бир қанча меморандумлар имзоланди.