Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тоқаев “Самрук-Казина” жамғармаси раҳбари билан учрашди

A A A
Тоқаев “Самрук-Казина” жамғармаси раҳбари билан учрашди

Маълум бўлишича, Алмасадам Саткалиев Президентга Миллий фаровонлик жамғармасини ислоҳ қилиш тўғрисида ҳисобот берган.

Шунингдек, у энергетика, нефт-газ ва инфратузилма соҳаларида амалга оширилаётган йирик сармоявий лойиҳалар, асосий активларни хусусийлаштириш ҳамда ИПО қилиш режалари ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ Тоқаев жамғарма раҳбари ҳақида: “Агар у топшириқни уддалай олмаса, у ва шу билан бирга фонднинг ўзи ҳам унутилиб қолади”, деган эди.

Шундан сўнг жамғарма ходимлари 50 фоизга қисқариши ва хориждаги ваколатхоналар ёпилиши ҳақида эълон қилинган.

Киритилди: 09:26 22.02.2022. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!