Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос "қироллик клуби" раҳбариятига жамоа таркибини кучайтириши мумкин бўлган футболчи исмини айтди.
AS хабарига кўра, Кроос "қаймоқранглилар"га "Штутгарт" таянч ярим ҳимоячиси Анджело Штиллерни сотиб олишни тавсия қилган.
24 ёшли немис ҳозирда Transfermarkt порталида 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.