“Бажариб бўлмас топшириқ” картинасининг янги қисмини суратга олиш ишлари қизғин паллага кирган, Том Круз эса фильм ижодкорлари ҳамда ходимларга тобора кўпроқ босим ўтказмоқда, деб хабар бермоқда “Wion”.
Таъкидланишича, фильмни суратга олиш Буюк Британиядан БААга кўчиб ўтгандан сўнг актёр жамоа учун ҳақиқий даҳшатга айланган.
Гап шундаки, CОVID-19 пандемияси пайтида “Бажариб бўлмас топшириқ 7” фильмини суратга олиш тўхтатилган ва энди фильмга катта миқдорда маблағ киритган Том Круз уни имкон қадар тезроқ якунламоқчи.
Газетанинг ёзишича, у ҳар қандай шароитда ҳам бунга тайёр.
"Том ўз ишига жуда меҳр қўйган ва унга ҳеч нарса халақит бера олмайди. У энг қатъиятли одам. Бу жуда яхши, аммо бошқалар учун даҳшатли тушнинг ўзгинаси", дея маълум қилган кимлигини ошкор этишни истамаган манба.