Битимлар шанба куни “Афғонистон” халқаро кўргазмалар марказида имзоланди.
Битимлар 1,4 миллиард долларлик 12 та инвестиция битимини ва 1,1 млрд долларлик 23 та савдо битимини ўз ичига олади. Улардан кўзланган мақсад эса Толибоннинг Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш экани айтилмоқда.
Толибон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки йиғилишда нутқ сўзлаб, ишбилармонлар учун виза беришни енгиллаштириш савдо ҳажмининг ошишига олиб келишини айтди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери илк бор Кобулга ташриф буюрди.