Amu нашри маълумотига кўра, “Толибон” ҳаракати афғон аёлларига 40 ёшга тўлмаган бўлса, Афғонистон билан чегарада жойлашган “Термиз” халқаро савдо марказига киришни чеклади. Бу ҳақда маҳаллий сотувчилар хабар беришган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу савдо маркази 2022 йил декабрида очилган ва афғон фуқаролари у ерда визасиз 10 кунгача бўлиш ҳуқуқига эга. Бироқ, ушбу тақиқ жорий этилгандан сўнг, харидорлар сони сезиларли даражада камайган.