Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Толибон Россияда бўлиб ўтган "Центр-2026" ҳарбий машқларида кузатувчи сифатида иштирок этган

Толибон Россияда бўлиб ўтган "Центр-2026" ҳарбий машқларида кузатувчи сифатида иштирок этган


«Центр-2026» нима ўзи? Бу машқлар Қозоғистонга қаратилганми?

Россиянинг стратегик қўмондонлик-штаб машқлари 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилди. Машқлар Россиянинг бир нечта полигонларида, жумладан Челябинск вилоятидаги Чебаркуль полигони ва Каспий денгизида бўлиб ўтди. Россия маълумотига кўра, машқларда 47 мингдан ортиқ ҳарбий, 2 мингга яқин техника, 90 та самолёт ва 77 та кема/судна иштирок этган. Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари ҳам қатнашган.

Россия Мудофаа вазирлиги машқнинг расмий мавзусини: «Марказий Осиё стратегик йўналишида агрессияни қайтариш ва Каспий денгизида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш» деб атаган. Яъни дастлаб шартли душман Россия ва иттифоқчиларга қарши ҳужум қилади. Кейин Россия бошчилигидаги кучлар уни тўхтатиб, қарши ҳужумга ўтади.

2 октябрь куни Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров Путинга ҳисобот бериб, жуда муҳим иборани ишлатган: қўшинлар «босиб олинган ШАРТЛИ ҳудудни озод қилиш» ва «ҚЎШНИ ҳудудда хавфсизлик зонасини яратиш» учун ҳужум операцияларини бошлаган. Россия расмийлари шартли душман қайси давлат эканини айтмаган. Энг қизиқ мана шу ерда бошланади. Сценарийдаги география эътиборни Қозоғистонга қаратмоқда:

- Қозоғистон Россия билан узун қуруқлик чегарасига эга;
- Челябинск вилояти Қозоғистонга яқин;
- Қозоғистон Каспий денгизига чиқишга эга;
- машқнинг ўзи ҳам Марказий Осиё + Каспий йўналишларини қамраб олган. Шу сабабли айрим таҳлилчилар шартли душман образи Қозоғистонга мос келиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Аммо Россия «бу Қозоғистонга қарши сценарий» деб айтгани йўқ.

Яна бир муҳим жиҳат. Бу оддий ҳарбий парад эмас. Машқда Россия Украинадаги уруш тажрибасидан фойдаланаётганини очиқ айтган. Дронлар, роботлаштирилган тизимлар ва замонавий қуроллар қўлланган. Путиннинг ўзи машқдаги вазифалар Украинадаги урушда орттирилган тажрибани ҳисобга олган ҳолда бажарилаётганини айтган.

Киритилди: Бугун 16:41. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!