Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий АҚШ Президентининг Хитой Баграм авиабазасида бўлиши ҳақидаги сўзларини рад этган.
Муттақий Афғонистон мамлакат тупроғида хорижий ҳарбийларнинг бўлишига тоқат қилмаслигини таъкидлаган.
“Ислом Амирлиги ва Афғонистон халқи мамлакатнинг бир қарич ерини ҳам хорижий ҳарбийлар мавжудлиги учун қабул қилмайди. Президент Трамп бу хабарни эшитиши керак ва бошқа давлатлар ҳам тушуниши керакки, биз ўзаро алоқада эканмиз, бу фақат сиёсий ва иқтисодий алоқадир. Биз Афғонистонда хорижий ҳарбийлар мавжудлигини ҳатто муҳокама ҳам қилмаймиз”, деган Муттақий.